Ўзбекистонда маҳаллий дори ишлаб чиқариш ҳажми 8,5 трлн сўмга етказилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026 йилда фармацевтика соҳасида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажми 8,5 триллион сўмга етказилади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 5 март куни қабул қилинган “Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида сўз боради. 

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йилда фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 триллион сўмга етказиш режалаштирилган. Бу нафақат иқтисодий кўрсаткичларни ошириш, балки аҳолини маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражасини яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, тармоқни ривожлантириш мақсадида 1 миллиард долларлик истиқболли инвестиция лойиҳалари шакллантирилиши, 800 миллион долларлик янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва 300 миллион долларлик экспорт кўрсаткичларига эришиш белгиланган.

Муҳим жиҳатлардан яна бири – 350 турдаги янги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш. Бу маҳаллий фармацевтика бозорини кенгайтириш ва импортга боғлиқликни камайтиришга хизмат қилади.

Фармон доирасида “Tashkent Pharma Park” инновацион кластери ҳудудини кенгайтириш ва уни минтақадаги илмий-ишлаб чиқариш маркази – “BioPharma City”га айлантириш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика корхоналари ер, тадбиркорлар фойда ва мол-мулк солиқларидан озод қилиниши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон маҳаллий дори ҳажми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг