Ўзбекистонга Бразилиянинг янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Сержио Родригес дос Сантос Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик”, деб ёзди у.

Саидовга кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётган динамикаси муҳокама қилинган ҳамда географик узоқликка қарамай, мамлакатлар биргаликда самарали фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб имкониятларни кўриб чиқилган.

“Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Генц Пецани Албаниянинг, Жозеф Нкурунзиза эса Бурундининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Бразилия Сержио Родригес дос Сантос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг