Ўзбекистонга даволаниш учун қанча хорижлик келгани айтилди

Жамият

image

2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 80 653 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Мазкур даврда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Тожикистон — 55 851 нафар;

Қирғиз Республикаси — 14 296 нафар;

Қозоғистон — 7 633 нафар;

Россия — 1 820 нафар;

Афғонистон — 678 нафар;

Туркманистон — 219 нафар;

Туркия — 47 нафар;

АҚШ — 15 нафар;

Хитой — 15 нафар;

Озарбайжон — 10 нафар;

Бошқа давлатлар — 69 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон хорижлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг