Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади
Бу қизиқ
−
07 Декабрь 32140 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 8 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятарида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь