Ўзбекистоннинг 6 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 9-15 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи элон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинади:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

қор кўчиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made