Ўзбекистоннинг ЖЧ ўйинлари учун чипталар савдоси бошланди

Спорт

image

Кеча, 11 декабрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйин чипталари сотувининг 3 босқичи бошланди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари учун чипталар нархи ҳам эълон қилинди. Бу ҳақда FIFA хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Мексикадаги Колумбияга қарши ўйин учун чипталар 1.299$ дан бошланади. Португалияга қарши ўйин 998$ дан, 3-тур ўйинига эса нарх 271$ дан белгиланган.

Чипталарни харид қилиш учун дастлаб FIFA’нинг расмий платформасида ариза қолдиришлари сўралади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислари ариза бериш жараёнида “My Team Uzbekistan” бандни танлаб, махсус ажратилган секторлар бўйича чипта учун сўров юборишлари мумкин.

Чипта эгалари келаси йил февраль ойида FIFA томонидан тасодифий танлов орқали аниқланади ва тўловлар аризада кўрсатилган карта маълумотлари асосида автоматик амалга оширилади.

Ариза бериш 2025 йил 13 январга қадар FIFA расмий платформаси орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

чипта Ўзбекистон Жаҳон чемпионати FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг