Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари қандай вақтларда бошланади?

Спорт

image
Ўзбекистоннинг мундиаль учун якуний таркиби маълум қилинди north_east

Ўзбекистоннинг мундиаль учун якуний таркиби маълум қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги гуруҳ босқичи ўйинлари қуйидаги вақтларда старт олади (Тошкент вақти билан):

  • 18 июнь 07:00 – Ўзбекистон – Колумбия
  • 23 июнь 22:00 – Португалия – Ўзбекистон
  • 28 июнь 04:30 – Конго Демократик Республикаси – Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллайдиган бўлса плей-офф босқичида “Д”“Э”“И”“Ж” гуруҳларидаги эҳтимолий 3 ўрин эгаларининг бири билан тўқнаш келади. Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳда 2 ўринни эгаллаган тақдирда Англия, Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари гуруҳидаги 2-ўрин соҳиби билан баҳс олиб боради. Бордию 3-ўрин билан плей-оффга чиқиш насиб қилса, юқоридаги номи тилга олинган жамоалар ўрин эгаллаган гуруҳ етакчиси Ўзбекистонга рақиблик қилади.

Плей-офф босқичи қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:

  • 29 июнь – 4 июль: 1/16 финал баҳслари
  • 4 июль – 8 июль: 1/8 финал баҳслари
  • 10 июль – 12 июль: чорак финал баҳслари
  • 15 июль: ярим финал
  • 16 июль: ярим финал
  • 19 июль: учинчи ўрин учун ўйин
  • 20 июль: финал.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Колумбия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг