Водийдаги метан “заправка¨лар ҳам чекловсиз ишлайди
Жамият
−
18 Март 1750 1 дақиқа
Водий вилоятларидаги метан “заправка”лар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда ва эртага, 19 март кунидан узлуксиз ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги заправкалар 19 мартдан бошлаб узлуксиз ишлай бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 март куни метан “заправка”лар соат 10:00 дан фаолият юрита бошлаганди. Вазирлик берган хабарда заправкалар фаолиятига чеклов қўйилмаган.
Live
Барчаси