WhatsApp Дуровнинг кескин танқидига жавоб қайтарди
Технология
−
12:35 1677 1 дақиқа
Аввалроқ, Telegram эгаси Павел Дуров WhatsApp’ни кескин танқид қилган эди. Унинг танқидидан сўнг WhatsApp вакиллари X’да тўлиқ шифрлаш (end-to-end encryption) бўйича баёнот берди.
Павел Дуров WhatsApp’даги шифрлаш тизими миллиардлаб фойдаланувчиларни чалғитувчи “тарихдаги энг катта истеъмолчиларни алдаш ҳолати” бўлиши мумкинлигини ёзганди.
“Ўз баёнотларига қарамай, илова фойдаланувчиларнинг хабарларини ўқийди ва уларни учинчи шахсларга топширади. Telegram ҳеч қачон бундай қилмаган ва қилмайди ҳам”, деганди миллиардер.
WhatsApp мессенжери X’да Дуровнинг пости остида жавоб қайтариб, шахсий хабарлар ва қўнғироқлар учун сукут бўйича (автоматик тарзда) тўлиқ шифрлаш қўлланилишини маълум қилди.
“Бу Telegram ҳақида кўп нарсани англатади – сиз ҳатто иккаласини ҳам қилишга уриниб кўрмайсиз, чунки бу мураккаб жараён. WhatsApp сукут бўйича шахсий ва гуруҳли хабарлар учун тўлиқ шифрлашни таъминлайди, биз кўплаб қурилмаларни, овозли ва видеоқўнғироқларни қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, бизда тўлиқ шифрланган захира нусхалари (backup) ҳам мавжуд”, дейди WhatsApp вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ X компанияси iOS учун алоҳида XChat иловасини ишга туширишга тайёргарлик кўраётгани, релиз жорий йил 17 апрелга белгилангани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси