Xon Saroy навбатдаги лойиҳасида хонадон калитларини топширмоқда

Бизнес

image

Xon Saroy қурилиш компанияси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида, Юқори Қорақамиш кўчаси, 9 манзилида жойлашган Zo‘rsan турар жой мажмуасида хонадон эгаларига калитларни топшириш жараёнини бошлади.

Zo‘rsan турар жой мажмуаси замонавий ҳаёт талаблари асосида барпо этилган бўлиб, унда қулайлик, хавфсизлик ва сифатли инфратузилма уйғунлашган. Лойиҳа 16 қаватли 14 та турар жой блокидан иборат бўлиб, мажмуада жами 1600 та хонадон мавжуд. Мазкур лойиҳа аҳолига шинам, тартибли ва замонавий яшаш муҳитини тақдим этишга қаратилган.

Калит топшириш маросими байрамона ва илиқ муҳитда бўлиб ўтди. Тадбир давомида меҳмонлар ва хонадон эгалари учун кўнгилочар дастур, болалар учун махсус ўйин ва машғулотлар, шунингдек, турли ноз-неъматлардан иборат дастурхон ташкил этилди. Xon Saroy вакиллари ташриф буюрган меҳмонлар билан мулоқот қилиб, кўчиб кириш жараёни, мажмуа шароитлари ҳамда келгусида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ саволларга жавоб беришди.

Тадбирнинг энг қувончли жиҳатларидан бири – хонадон эгалари мажмуа белгиланган муддатда топширилганини алоҳида эътироф этишди. Улар Xon Saroy компанияси ўз ваъдасида тургани ва калитларни ўз вақтида тақдим этганидан мамнун эканликларини билдиришди. Кўплаб оилалар учун бу кун – янги уйда янги ҳаёт бошланишининг муҳим ва унутилмас лаҳзасига айланди. Xon Saroy компанияси 2019 йилдан буён Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келмоқда. Шу давр мобайнида компания томонидан 609 000 квадрат метр турар жой ва тижорат кўчмас мулки қуриб топширилди ҳамда 5 000 дан ортиқ хонадон фойдаланишга топширилди. Бугунги кунга қадар 12 000 дан зиёд оила Xon Saroy компаниясига ишонч билдирган. Ҳозирги вақтда компанияда 24 та лойиҳа мавжуд бўлиб, уларнинг 14 таси аллақачон фойдаланишга топширилган. Яна 10 та лойиҳа фаол қурилиш босқичида давом этмоқда.

Xon Saroy нафақат қурилиш соҳасида, балки таълим, медиа, молиявий технологиялар ва спорт йўналишларида ҳам ижтимоий ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Xon Saroy Akademiya, Xon Saroy Media, Xon Saroy Payments ва Xon Saroy Fitness каби лойиҳалар компаниянинг турли соҳаларда инновацион ечимларни ривожлантиришга қаратилган ёндашувини намоён этади.

Zo‘rsan турар жой мажмуасида калитларнинг топширилиши компания учун ҳам, янги хонадон эгалари учун ҳам муҳим босқич бўлди. Эндиликда юзлаб оилалар замонавий, қулай ва хавфсиз муҳитда янги ҳаёт саҳифасини бошлаш имкониятига эга бўлишмоқда. Бугунги кунда Zo‘rsan мажмуасидаги хонадонларнинг 90 фоизи сотилган. Шунга қарамай, Тошкент аҳолиси учун ҳали ҳам қулай нархларда шинам хонадон харид қилиш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумот ва бепул маслаҳат олиш учун Xon Saroy компаниясининг ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин: 71 200 74 00.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Xon Saroy

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг