Янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилди?

Бу қизиқ

image

Янги йилнинг биринчи суткасида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

2026 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

  • 894 нафари қиз;
  • 921 нафари ўғил. 

Энг кўп чақалоқ Сурхондарё вилоятида (243 нафар) туғилган.  

Шунингдек, кейинги ўринларда: 

  • Фарғона вилояти – 216 нафар;
  • Наманган вилояти – 194 нафар;
  • Қашқадарё вилояти – 191 нафар;
  • Самарқанд вилояти – 191 нафар;
  • Андижон вилояти – 157 нафар;
  • Тошкент шаҳри – 143 нафар;
  • Тошкент вилояти – 129 нафар;
  • Бухоро вилояти – 85 нафар;
  • Жиззах вилояти – 76 нафар;
  • Хоразм вилояти – 65 нафар;
  • Навоий вилояти – 55 нафар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 41 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 29 нафар.  

Дунёга келган ушбу болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.  

Маълумот учун, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар, 2025 йилда эса 1641 нафар чақалоқ туғилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ Янги йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг