Екатеренбургда Озарбайжон диаспораси раҳбарининг ўғли ҳибсга олинди
Олам
−
16 Июль 6392 2 дақиқа
Россиянинг Екатеренбург шаҳрида Озарбайжон диаспораси раҳбарининг ўғли Мутвала Шихлинский кеча, 15 июль куни қўлга олинди. Бу ҳақда хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар берди.
ОАВ хабарига кўра, у тергов қўмитасига сўроқ учун олиб кетилган, сўнгра вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жўнатилган.
Мутвала Шихлинскийнинг ҳибсга олинишига 1 июль куни содир бўлган воқеа сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ўшанда махсус кучлар ходимлари “Баку Плаза” савдо маркази ёнида йўл ўртасида Озарбайжон диаспораси раҳбари Шахин Шихлинскийни қўлга олганди. Интернетда Шихлинскийни ҳибсга олиниши акс этган видеолар ҳам тарқалди. Унда ичида диаспора раҳбари бўлган Mercedes-Benz G-класси автомобили ўраб олингани ва ходимлардан бири “гелик”нинг ойнасини синдирганини кўриш мумкин. Шунингдек, мазкур жараёнда машина орқага ҳаракатланиб, хавфсизлик ходимларидан бирининг устидан босиб ўтгани айтилади. Рулда эса Мутвала эди. Бу ҳаракат Россия Жиноят кодексининг 318-моддасида (ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш) назарда турилган жиноят бўлиши мумкин.
Мутвала отаси ҳибсга олинганидан сўнг, диаспора раҳбари Россия куч ишлатар тузилмаларининг рейдида ҳалок бўлган ака-ука Сафаровларга қарши жиноий иш бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинганини айтди, бу 2001-2011 йилларда Екатеринбургда содир этилган бир қатор қотилликлар ва қотилликка суиқасдларни тергов қилиш билан боғлиқ. Бироқ Шаҳин Шихлинскийни қўлга олинганидан бир неча соатдан ўтиб қўйиб юборилди, унга ҳеч қандай айблов қўйилмади.
Мутвала Шихлинскийнинг ҳибсга олинишига қайтадиган бўлсак, у адвокат мақомига эга ва унга нисбатан жиноий жавобгарликка тортишнинг алоҳида тартиби амал қилади — иш фақат маҳаллий Тергов қўмитаси раҳбари, шунингдек, уни назорат қилувчи прокурорнинг қарори билан қўзғатилиши мумкин. Бироқ у 318-модда бўйича айбдор деб топилса, беш йилгача қамоқ жазоси ва 200 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Бугун, 16 июль куни Екатеринбургнинг Ленинский туман суди матбуот хизмати Мутвала Шихлинскийга нисбатан ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик бўйича иш очилганини маълум қилди. Шихлинский учун эҳтиёт чорасини танлаш бўйича материал тез орада кўриб чиқилади.
Live
Барчаси