Ер билан осмонча фарқи бор – Шавкат Мирзиёев ўзининг олдинги ва раҳбарларнинг ҳозирги маоши ҳақида
Жамият
−
26 Декабрь 2025 8967 2 дақиқа
Ўзбекистонда раҳбар лавозимда ишловчи давлат хизматчиларининг маошлари оширилган, шунинг учун уларнинг иш натижалари учун масъулият ҳам ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис va Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида сўз очди.
Шавкат Мирзиёев комплаенс va коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилишини маълум қилди.
“Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат va қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз”, дейди давлат раҳбари.
Барча идораларда комплаенс va коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши va мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади va Президент олдида ҳисобот беради.
“Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик va ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора va ташкилот назоратдан четда қолмайди. Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади va жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент раҳбарлик лавозимидаги амалдорларининг маоши тартибга солинганини ҳам айтиб ўтди.
“Мен ҳамма раҳбарларнинг, энг охирида туман ҳокимларининг ҳам ойлигини кўпайтириб берганман. Мен ҳам туман ҳокими бўлганман, вилоят ҳокими бўлганман, бош вазир бўлганман. Мени ойлигим билан ҳозирги раҳбарларникининг ер билан осмонча фарқи бор. Шунинг учун ҳаммамиз шукр деб ишлашимиз керак. Бу гапларни ойликни тўғрилаб бермаганимда айтмаган бўлардим. Ҳамма ҳозирги янги тизимдан рози бўлиши керак. Вазир ҳам, ҳоким ҳам, тизимдаги ҳамма каттаконлар ҳам”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатномасида Ўзбекистон бугун янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий муносабатлар асосида яшаб, меҳнат қилаётган, мустақил фикрлайдиган, озод ва эркин инсонлар диёрига айланаётганини айтиб ўтган эди.
Live
Барчаси