Зангиотадаги цехга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 26 октябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “целлофан” пакетлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 20:06 да туманнинг “Назарбек” МФЙ, Ҳуррият кўчасида жойлашган “целлофан” пакетлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:17 да етиб бориб, соат 20:51 да ёнғин ўраб олинган ва соат 21:40 да ўчирилган.

Билдирилишича, тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Зангиота целлофан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг