Зеленский дунё етакчиларини Эрондаги мавжуд ҳокимиятни ағдаришга чақирди
Олам
−
13 Январь 12552 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Эрондаги оммавий норозилик намойишларига муносабат билдириб, жаҳон етакчиларини фурсатни қўлдан бой бермасликка ва эронликларга мамлакатда ҳокимиятни ўзгартиришда кўмаклашишга чақирди.
“Ҳозирги кунда Эронда содир бўлаётган воқеалар – кенг кўламли норозиликлар, аслида қўзғолон – Россия учун вазият енгиллаштирмаслигининг аниқ белгисидир. Бу сайёрадаги ҳар бир виждонли инсон Эрон халқи ниҳоят Украина ва бошқа мамлакатларга шунча зарар етказган амалдаги тузумдан озод бўлишини чин қалбдан истайди”, дейди Зеленский.
Украина Президентининг фикрича, ўзгаришлар мумкин бўлган фурсатни бой бермаслик керак. Эрондаги ҳокимият ағдарилиши ва халққа ёрдам берилиши керак.
“Дунё ўзгаришлар имкони бор бўлган бу пайтни қўлдан чиқармаслиги жуда муҳим. Ҳар бир раҳбар, ҳар бир давлат ва халқаро ташкилотлар ҳозироқ аралашиб, халққа, афсуски, бугунги Эронга айлантириб қўйган айбдорларни четлатишда кўмаклашишлари лозим”, дея ёзди Зеленский.
Эронда норозилик намойишлари
Эронда норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрда Теҳрондаги тарихий “Гранд-базар” бозорида бошланиб кетди. Дўкон эгалари миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан кескин қадрсизланиши ва иқтисодий қийинчиликлар кучайиши сабабли норозилик билдира бошлади. Намойишлар тез орада мамлакатнинг кўплаб шаҳарларига тарқалди.
Ярим расмий “Tasnim” агентлиги маълумотларига кўра, 7 январь ҳолатига кўра, яраланган полициячилар сони 568 кишига, Басиж кўнгилли отрядлари вакиллари эса 66 кишига етган. Бироқ, Эрон расмийлари ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган.
8 январь куни Теҳронда норозилик намойишлари кескинлашди. Тартибсизликлар давомида намойишчилар (жумладан, турли гуруҳлар) кўплаб объектларни – кўплаб автобуслар ва тез ёрдам машиналарини, 24 та турар-жой биносини, 25 та масжидни, 2 та шифохонани, 26 та банкни, шунингдек, бошқа давлат ва жамоат биноларини ёқиб, вайрон қилган. Норозилик намойишлари кучайганидан сўнг Эрон ҳукумати интернетга кириш бўйича умуммиллий чеклов жорий этди.
АҚШда жойлашган Инсон ҳуқуқлари фаоллари янгиликлари агентлиги (Human Rights Activist News Agency, HRANA) 13 январда хабар берганидек, Эронда иқтисодий муаммолар туфайли бошланган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 646 кишига етган.
Ҳисоботга кўра, шу даврда Эроннинг 31 вилоятини қамраб олган намойишларда 505 нафар намойишчи (улардан 9 нафари 18 ёшдан кичик), 133 нафар хавфсизлик кучлари ходими ва 1 нафар прокурор ҳалок бўлган. Бундан ташқари, намойишлар чоғида воқеа жойида бўлган 7 киши жон берган. Норозилик намойишлари вақтида қўлга олинганларнинг умумий сони 10 721 кишига етган.
Live
Барчаси