Жанозадан қайтаётган 26 киши ЙТҲда ҳалок бўлди
Олам
−
09 Август 28402 1 дақиқа
Кения ғарбида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати полицияси вакили Питер Майнага таяниб, “Daily Nation” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса кундузи Кисуму шаҳри яқинида содир бўлган. Питер Майнанинг маълум қилишича, марҳумни дафн этиш маросимидан қайтаётган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва автобус ағдарилган.
Қайд этилишича, қурбонлар орасида саккиз ойлик чақалоқ ҳам бор. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Маҳаллий ОАВга кўра, автобус тез-тез авариялар содир бўладиган йўл қисмида ағдарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Танзаниянинг шимолидаги Моши ҳудудида икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 38 киши ҳалок бўлганди. Вафот этганлар орасида тўйга кетаётган бутун бир оила ҳам бўлган.
Live
Барчаси