Жиззахда автобус ағдарилиб кетди. Жароҳатланганлар бор
3-саҳифа
−
18 Апрель 5152 1 дақиқа
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” M-39 йўлида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 апрель куни соат 06:45 лар атрофида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” M-39 йўлининг 957 километрида Нукус-Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли, йўловчи ташувчи транспорт воситасининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида ҳушёрликни йўқотган. Шундан сўнг, у йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмидаги йўлни иккига ажратувчи бетон тўсиққа урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида икки нафар жабрланган фуқаро Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.