Женнифер Лопезнинг концерти сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилди
Жамият
−
07 Август 23446 1 дақиқа
Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор стадионида соат 19:00 да хонанда Женнифер Лопезнинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида соат 12:00 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:
- Чўпонота – Қатортол кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор – КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

“Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бунёдкор стадионида жаҳон супер юлдузи Женнифер Лопезнинг “Up All Night – Live in 2025” жаҳон сайёр чиқишлари доирасидаги концерт дастури бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. Ўзбекистондаги дастур қўшиқчининг мамлакатдаги илк чиқиши бўлиб, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ташаббуси билан халқаро маданий ҳамкорликни тарғиб этиш ва Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш доирасида ўтказилиб келинаётган лойиҳалар қаторига киради.
Live
Барчаси