Жонли эфирда Президентни ҳақорат қилган эркак 4 йилга қамалди (видео)
3-саҳифа
−
28 Декабрь 2025 21720 2 дақиқа
Чет элда юрган пайтида ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилган, ҳозирда Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган А.Ю. шу йилнинг февраль ойларида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юрган пайтида сархуш ҳолда TikTok платформаси орқали жонли эфирга чиқиб, давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, ўта қўпол, ахлоқсиз тарзда турли хил кўринишдаги уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилган.
“Мен, 2023 йил февраль ойида Шерхон номли Tiktok профилимда юртбошимизни ҳақорат қилганман. Юртбошимиздан, халқимиздан, ҳаммадан узр сўрайман. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Мен билмаган ҳолатда бу гапларни гапириб қўйганман. Қайтиб ҳеч қачон бу гапни гапирмайман. Илтимос, мени кечиришларингизни ҳаммадан сўрайман”, дейди судланувчи.
Чет давлатларида бўлиш муддати тугаган А.Ю. Туркия, сўнг Озарбайжонда бўлиб, бир муддат қилмишлари унутилишини кутди. Аммо қонун устувор, жазо муқаррар. Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида А.Ю. апрель ойида Озарбайжонда қўлга олинди.
У Ўзбекистонда яшаган вақтлари ҳам ўғрилик, безорилик каби жиноятларни содир этган ва инсонпарварлик тамойили асосида уни ахлоқ тузатиш билан жазолаган эди.
Суд ҳукмига кўра, А.Ю. Жиноят кодексининг 158-моддаси учинчи қисми билан айбли деб топилди ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025