Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 17-20 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19 ноябрда 2-7 даража илиқ, 20 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 17 ноябрда 17-22 даража илиқ, 18-20 ноябрда 10-15 даража илиққача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 17-18 ноябрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 19-20 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-18 ноябрда 17-22 даража илиқ, 19-20 ноябрда 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-18 ноябрда 19-24 даража илиқ, 19-20 ноябрда 14-19 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-18 ноябрда 15-20 даража илиқ, 19 ноябрда 13-18 даража илиқ, 20 ноябрда 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёки қор бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16-18 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 19-20 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарорат Ҳафта боши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг