Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 18-21 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 5-10 даража совуқ, 19-21 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 18-20 январда 1-6 даража совуқ, 21 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 январда 2-7 даража совуқ, 21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади; Навоий вилояти шимолида кечаси 18 январда 5-10 даража совуқ, 19-21 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 18-20 январда 1-6 даража совуқ, 21 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18-20 январда ёғингарчилик кутилмайди. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 18-19 январда 2-7 даража илиқ, 21 январда 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 18 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади, 19-21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 19-21 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19-20 январда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқдан 8-13 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқдан 2-7 даража совуққача ўзгариб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг