Ҳосият Бобомуродова Ўзбекистон халқ шоири бўлди
Жамият
−
03 Март 2673 1 дақиқа
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ҳосият Бобомуродова “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонида сўз боради.
Маълумот учун, Ҳосият Бобомуродова 1950 йил Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманидаги “Ибн Сино” жамоа хўжалигида таваллуд топган. Унинг отаси мулла Бобомурод маърифатли киши бўлган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида таҳсил олган. 1967 йилдан бошланғич синф ўқитувчиси, 1975 йилда мактабда директор бўлиб ишган. 1983—1989 йилларда Навоий вилояти ва 1990—2003 йилларда Самарқанд вилояти Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб лавозимида фаолият юритган. 2003—2005 йилларда Зарафшон нашриёти директори бўлиб хизмат қилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Халқ таълим алочиси. Шуҳрат медали соҳоби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси – спичрайтери Хайриддин Мадриддинович Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони берилган эди.
Live
Барчаси