Ҳумоюн Тўхтамуродов рақибини бир дақиқада қулатди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов “Nomad” лигасида россиялик Дмитрий Яковлев билан жанг қилиб, рақибини 1-раунднинг 1-дақиқасидаёқ нокаутга учратди.

Лига қоидаларига кўра, фақат “стойка”да кечган тўқнашувда Тўхтамуродов илк сонияларданоқ ташаббусни ўз томонига олиб, рақибини назоратда ушлаб турди ва 1-раунднинг илк дақиқаси якунлаётган бир паллада ўнг қўли билан рақибининг чап томонига кучли ва аниқ зарба бериб, Яковлевни октагонга қулатди.

 

Шундай қилиб, 26 ёшли Тўхтамуродов ММА'даги 13-ғалабасига эришди, Дмитрий Яковлев эса 10 марта мағлубиятга учради.

Қайд этиш жоиз, бироз вақт олдин Тўхтамуродов Американинг GFL ташкилоти билан ҳамкорлини йўлга қўйгани маълум бўлганди, аммо мазкур лиганинг дастлабкии турнири бекор бўлди. Тўхтамуродов эса кейинги жангини Қозоғистоннинг “Naiza” лигасида ўтказиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳумоюн Тўхтамуродов Дмитрий Яковлев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг