2025 йил Ердаги иккинчи энг иссиқ йил бўлди

Олам

image

Бугун, 9 декабрь куни Европанинг глобал исиш мониторинги 2025 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлганини маълум қилди. Сайёра шу йилда рекорд даражадаги иккинчи энг иссиқ йилни қайд этган. Бу ҳақда “France24” хабар берди.

Коперник иқлим ўзгариши хизмати маълумотларига кўра, 2025 йил ҳозирча 2023 йилдан кейинги иккинчи энг иссиқ йил бўлиши прогноз қилинмоқда.

Глобал ҳарорат саноатгача бўлган даврдан 1,5 °C га ошиб кетиши яна бир бор тасдиқланди. Бу кўрсаткич 2015 йилги Париж келишувида “хавфсиз чегарадан юқори” дейилган даража ҳисобланади.

Коперникдаги иқлим бўйича стратегик раҳбар Саманта Бургесснинг айтишича, 2023–2025 йиллар учун уч йиллик ўртача ҳарорат биринчи марта 1,5 °C даражадан ошган. Бу босқичлар шунчаки қуруқ рақамлар эмас, улар иқлим ўзгаришининг қандай суръатда кучайиб бораётганини кўрсатади.

Келажакда ҳарорат кўтарилишини жиловлашнинг ягона йўли иссиқхона газларини, чиқиндихоналарни тез ва кескин камайтириш керак. Коперник маълумотларига кўра, ўтган ой тарихдаги учинчи энг иссиқ ноябрь бўлган. Саноатгача бўлган даврдан 1,54 °C юқори кўрсаткич қайд этилган. Ўртача ҳаво ҳарорати 14,02 °C ни ташкил қилган.

Бундай кичик кўринадиган ўзгаришларнинг ўзи ҳам иқлим тизимини беқарорлаштираётгани таъкидланади. Мутахассислар бўронлар, тошқинлар ва бошқа офатлар тобора кучайиб, тез-тез такрорланаётганини айтмоқда.

“Ҳарорат дунёнинг деярли барча ҳудудларида, айниқса Канада шимолида, Шимолий муз океани ва Антарктида атрофида одатдагидан юқори бўлди. Россиянинг шимоли-шарқида ҳам сезиларли совуқ аномалиялар кузатилган”, дейилади ҳисоботда. 

Коперник ўз ўлчовларини қуруқликда ҳам, океанларда ҳам миллиардлаб сунъий йўлдош маълумотлари ва об-ҳаво кузатувлари асосида амалга оширади. Архив маълумотлари 1940 йилларгача бориб тақалади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсоният томонидан атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари, айниқса, саноат инқилобидан буён кенг миқёсда ёндирилаётган қазилма ёқилғи, глобал исишни жадал тезлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, иқлим ўзгариши оқибатида 80 млн иш ўрни йўқолиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ мониторинг иқлим ўзгариши совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг