4 та терма жамоа мухлислари ЖЧга боролмаслиги мумкин

Спорт

image

Гаити, Эрон, Кот-д’Ивуар ва Сенегал терма жамоаларининг мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати ўйинларига боролмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча истиснолар фақат футболчилар, мураббийлар ва расмий делегациянинг бошқа аъзоларига тегишли. FIFA президенти Жанни Инфантино АҚШ Давлат департаменти билан ҳамкорликда ишга туширилган FIFA Pass тизимини эълон қилган эди. Бу тизим Жаҳон чемпионати ўйинларига боришни режалаштираётган мухлислар учун виза жараёнини тезлаштиришга қаратилган. Бироқ юқорида тилга олинган тўрт мамлакат мухлислари ва уларнинг миллий футбол федерациялари АҚШ шаҳарларида ўтказиладиган ўйинлар туфайли ҳануз визасиз қолиш хавфи остида.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати биринчи марта 48 та жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ҳозирда АҚШ 30 та мамлакат фуқароларининг мамлакатга киришини қисман ёки тўлиқ тақиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Улар Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жаҳон чемпионати Жанни Инфантино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг