Адлия вазирлиги номидан ҳам сохта хатлар юборилмоқда
Жамият
−
12 Декабрь 1866 1 дақиқа
Адлия вазирлиги тадбиркорлар ва фуқаролар электрон почталарига вазирлик номидан юборилаётган сохта хатлар тарқалаётганини маълум қилиб, бундай хабарларга ишонмаслик ва улардаги ҳавола ҳамда QR-кодларни очмасликка чақирди.

Вазирликка кўра, бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Адлия вазирлигига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади.
“Мазкур хатлардаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин. Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмасликни ва фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мажбурий ижро бюроси номидан ижро ҳужжати ёки қарздорлик ҳақидаги фейк хабарлар юборилиши ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу хабар ва “apk” иловалари аслида фирибгарларнинг алдов йўли бўлиб, илова юклаб олинганда пластик карта маълумотлари ва пул маблағи қўлга киритилиши ҳам мумкин.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь