Афғонистонда 286 минг долларлик янги тўғонни сув ювиб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 май куни Афғонистоннинг Хост вилояти Гурбез туманида жойлашган янги сув омборининг тўғони очилганидан бир неча кун ўтиб, кучли ёмғир ва сел оқибатида вайрон бўлди. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг Хостдаги ҳокимияти матбуот котиби Мустағфир Гурбез Х’даги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, ушбу сув омбори қаттиқ ёмғир ва сел оқимлари туфайли бузилиб кетган. Омбор тўғонининг узунлиги 51 метр, баландлиги эса 16 метр бўлиб, сувни сақлаш мақсадида қурилган бўлган.

Иншоот Хост вилоятида жойлашган Лижий ҳудудида қурилган бўлиб, жорий йилнинг 21 май куни “Толибон” муваққат ҳукуматининг сув ва энергетика вазири Абдулатиф Мансур томонидан расман очилган 6 та лойиҳадан бири бўлган. У умумий қиймати 55 миллион афғоний (қарийб 800 минг доллар) бўлган ушбу лойиҳалар доирасида қурилган.

Сув омбори вайрон бўлганидан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар “Толибон” ҳукуматини танқид қилиб, техник ва муҳандислик соҳаларида малакали мутахассислар эмас, балки ёлланма шахслар тайинланаётганини билдирган. Уларга кўра, шу каби лойиҳаларда мутахассисликнинг етишмаслиги сабабли, мамлакат маблағлари зое кетмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон сув омбори тўғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг