АҚШ Польшага 4 минг аскар юбориш режасидан воз кечди

Олам

image

Кеча, 14 май куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Польшага вақтинча 4 минг нафар аскар жойлаштириш режасини бекор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Пентагон вакили бу қарор юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. Шунингдек, қарор ҳали АҚШ Конгрессига расман тақдим этилмаган ва очиқ эълон қилинмаганини айтган.

Маълумотларга кўра, бу қарор АҚШнинг Европадаги ҳарбий стратегиясини қайта кўриб чиқиш жараёни доирасида қабул қилинган. Пентагон Европадаги қўшинлар жойлашувини қайта баҳоламоқда.

Аввалроқ, АҚШ Германиядан 5 минг аскарни олиб чиқиш режасини ҳам кўриб чиққан эди. Бу ҳолат Вашингтоннинг Европадаги ҳарбий мавжудлигини қисқартириш ёки қайта тақсимлаш эҳтимолини кучайтирмоқда. Ҳозирда Германияда тахминан 35 минг АҚШ аскари жойлашган.

АҚШ маъмурияти НАТО иттифоқчиларидан мудофаа харажатларини оширишни талаб қилмоқда ва Европадаги хавфсизлик юкининг катта қисмини иттифоқчилар ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидламоқда.

Пентагон Европадаги қўшинлар сони бўйича якуний қарорни ҳали эълон қилмаган.

Зарнигор Худойбердиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Польша қўшин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг