АҚШ яқин кунларда Эроннинг бойитилган уранини ўғирламоқчи – NYT

Олам

image

АҚШ ва Исроил келгуси ҳафтадаёқ Эронга қарши апрель ойида сулҳ эълон қилинганидан кейин тўхтатиб қўйилган ҳарбий операцияни қайта бошлашга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, кўрилаётган ҳаракат вариантларидан бири – ер остида яширилган ядровий материалларни қидириб топиш учун Эронга АҚШ махсус қўшинларини юбориш ҳисобланади. 

Қайд этилишича, ушбу ихтисослаштирилган бўлинмалар Исфаҳондаги ядровий объектда жойлашган, Эроннинг юқори даражада бойитилган уран омборига қарши қаратилган операцияга жалб этилиши мумкин. Бироқ бундай ҳаракат муваффақиятли бўлиши учун қўшимча равишда минглаб таъминот ва кўмакчи ҳарбий хизматчилар талаб этилади. Улар “хавфсизлик периметри”ни шакллантириши керак ва Эрон қўшинлари билан бевосита жангларга киришиши мумкин.  

Америка маъмурияти вакилларининг билдиришича, агар Теҳрон билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолса, воқеалар ривожининг яна бир варианти сифатида Эрон ҳарбий ва инфратузилма объектларини “янада агрессив тарзда бомбардимон қилиш” кўрилмоқда.

“АҚШ ҳарбий раҳбарияти фуқаролик етакчиларимиз учун бир қатор ҳаракат вариантларини сақлаб қолишда давом этмоқда”, дейди Қуролли кучлар штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари, генерал Дэн Кейн. 

Генерал Трамп айнан қандай ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмоқчи эканини ошкор қилмаган, бироқ май ойи бошида у 50 000 дан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчилар, иккита авиаташувчи кема, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 10 дан ортиқ эсминеци ва ўнлаб жанговар самолётлар “агар тегишли буйруқ берилса, Эронга қарши йирик ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр турганини” таъкидлаган.

Ҳозирги вақтда Яқин Шарқда “кўрсатма кутиб” 5000 нафар америкалик денгиз пиёдалари ва 82-ҳаво-десант элита дивизиясининг 2000 нафар десантчиси турибди. Ҳарбий мулозимларнинг сўзларига кўра, ушбу қўшинлар Исфаҳонда Эрон ядровий материалларини қўлга киритиш операциясини ўтказиши, жумладан, операция маъқулланган тақдирда ерости бункерларига кириши керак бўлган жангчиларни ҳимоя қилиш учун хавфсиз периметрни таъминлаши мумкин. Шунингдек, ушбу қўшинлардан Эрон нефть экспортининг маркази ҳисобланган Харг оролини эгаллаш учун ҳам фойдаланилиши эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эроннинг урушни тўхтатиш бўйича таклифларини рад этгани ва аввалгидек босим ўтказиш позициясини сақлаб қолгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон уран Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг