Акбар Жўраев жаҳон рекордини ўрнатди
Спорт
−
11 Октябрь 8205 1 дақиқа
Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Акбар Жўраев даст кўтаришда жаҳон рекордини ўрнатди.
-110 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган Акбар Жўраев даст кўтариш машқида 196 кг, силтаб кўтаришда эса 228 кг натижа билан дунё рекордларини янгилади. Жўраев ҳар икки йўналиш ва умумий ҳисоб бўйича жами 3 та олтин медални қўлга киритиб, 3 карра жаҳон чемпионига айланди. У 2021 ва 2023 йилги турнирларда ҳам ғолиб бўлганди.

Даст кўтариш дастурида тўртинчи бўлган Руслан Нуриддинов силтаб кўтариш машқида 228 кг натижа қайд этди. Унинг икки кураш якунидаги кўрсаткичи эса 414 кгни ташкил этди. Шу тариқа, 33 ёшли Руслан 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Хитойда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритганди.
Live
Барчаси