Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 15 ёшли қизни зўрладими?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу мазмунда тарқалган хабарга вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раддия берди.

Ҳокимлик жорий йилнинг 9 май куни блогер Улуғбек Ашур ўзининг YouTube каналида “Андижон вилояти ҳокими ҳақидаги компромат бор гапми ёки тузоқми?” сарлавҳаси билан эълон қилинган видеога муносабат билдириб, видеода вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга нисбатан “оғир ва асоссиз айбловлар” келтирилганини билдирган.

Видеода андижонлик бир йигитда вилоят ҳокимининг катта бир жинояти ҳақида далил борлиги, унга кўра, ҳоким бир аёл ва унинг 15 ёшли қизига хонадон олиб бергани, аёлни ишга ҳам жойлагани, аммо унинг қизини дачасига олиб бориб, бир неча бор зўрлагани ҳақида гап кетади. Видеода йигит томонидан айтилишича, вилоят ҳокими аёл ва унинг қизи ҳолатни кимгадир айтса, уларни йўқ қилиб юбориш билан қўрқитган.

“Фуқаро маълумотига асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир”, дейилади ҳокимлик раддиясида.

Ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний экани, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши қўшимча қилинган.

“Айни пайтда Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу асоссиз маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланади”, дейилади хабарда.

Ҳокимлик жамоатчиликдан фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни, иғвогарона маълумотларга учмасликни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг