Андижонда 26 ёшли эркак икки кишини пичоқлади

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 26 ёшли эркак икки кишини пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 16 декабрь куни соат 01:30 ларда Марҳамат тумани “Қовунчи” МФЙ ҳудудида содир бўлган. 26 ёшли Х.Қ. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзига нотаниш бўлган 30 ёшли С.М. ва Б.М. билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал оқибатида Х.Қ. ўзига тегишли Damas автомашинасида бўлган хўжалик пичоғи билан С.М.ни ўлдириш мақсадида ўнг кўкрак қисмига тан жароҳати етказиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Шундан сўнг, Х.Қ. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро Б.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида хўжалик пичоғи билан қорин соҳасига икки маротаба урган вақтида фуқаролар аралашиб, уни ажратиб олгани сабабли ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятини охирига етказа олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25,97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у тегишли тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Ховос туманида эрига тан жароҳати етказган аёлга суд ҳукми ўқилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг