Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 май куни Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Equinox автомашинаси тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:10 да Андижон шаҳар Мустақиллик ҳамда Бобур шоҳ кўчалари кесишган “Клиника” чорраҳасида Мустақиллик кўчасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган Equinox русумли автомашинада Wolsvagen русумли тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашиб, руль бошқарувини йўқотади ва қатнов қисмининг четида турган Damas автомашинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Билдирилишича, ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Андижон вилояти Булоқбоши туманида Lacetti деворга урилиб, уни ёриб ўтиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Equinox

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг