Андижонда Кадастр агентлигининг собиқ бошлиғи пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 Апрель 5912 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Андижон туманида Кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи ноқонуний фаолияти чоғида 10 минг АҚШ доллари билан ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбирлар давомида Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи М.А. ҳамда собиқ ходими С.О.лар фуқаро Н.А.га Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастрлар палатасида ишловчи танишлари орқали тураржой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтган. Бунинг эвазига улар жами 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.М ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”,“б” бандлари, 28,211-моддаси (пора бериш) 2-қисми “а”,“б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида солиқ ходими ва МЧЖ раҳбарининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси