Андижонда Onix 5 яшар болани уриб юборди
3-саҳифа
−
12 Август 4209 2 дақиқа
Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Onix машинаси ҳайдовчиси 5 ёшли болани уриб, унга тан-жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни соат 20:25 да шаҳарнинг “Ўзбегим” МФЙ Машраб кўчасида Onix русумли транспорт воситасинининг 22 ёшли ҳайдовчиси машинани бошқариб кетаётиб, олдинда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида вояга етмаган пиёда олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Боланинг кейинги аҳволи ҳақида эса ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ Тергов бўлими ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон туманида кўчада ўйнаб ўтирган 2 ёшли болани Gentra босиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳайдовчи аёл қилган иши учун 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, уйдан чиқишни бутунлай чеклашдан иборат 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, аёл боланинг отасига 2 млн 350 минг сўм моддий ва 25 млн сўм миқдорда маънавий зарар тўлаб бериши белгиланган.
Live
Барчаси