Андижонда Tracker вояга етмаган велосипедчини уриб кетди
3-саҳифа
−
15 Декабрь 2013 1 дақиқа
Кеча, 14 декабрь куни Андижон вилоятида Tracker велосипедчини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:10 ларда Андижон шаҳар Фурқат кўчасида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Ғ.Ш. ўзининг Tracker русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, олдинда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган велосипедчини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 2016 йилда туғилган велосипедчи У.Э. тан жароҳати олмаган. У РШТЁИМ Андижон филиалида шифокор кўригидан ўтказилиб, яшаш хонадонига рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетганди.
Live
Барчаси