Андижонда уй ёниб кул бўлди (видео)
3-саҳифа
−
03 Декабрь 9268 1 дақиқа
Кеча, 2 декабрь куни Андижон вилоятининг Андижон туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:33 да “Курама” МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган ва соат 23:30 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари зарарланган.
Билдирилишича, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги кўп қаватли уйда ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси