Ангренда юк машинаси 4 та автомобиль билан тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор (видео)
3-саҳифа
−
27 Апрель 7428 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида юк машинаси ва енгил автомобиллар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 26 апрель куни соат 23:10 ларда А-373 автомобиль йўлининг 93 чи километрида Howo русумли юк машинаси ҳайдовчиси Р.Н. ҳаракат вақтида бошқарувини йўқотиб, шу йўналишдаги 4 та трансорт воситалари билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ҳодиса оқибатида Cobalt автомашинасида бўлган ҳайдовчи И.Х. ҳамда йўловчи З.Т. воқеа жойида вафот этган.
Қолган транспорт воситаларида бўлган 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Lacetti ва Matiz машиналари тўқнашиб кетиши оқибатида Matiz ҳайдовчиси вафот этганди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь