АПЛда тур қандай ўтди?

Спорт

image

Кеча, 14 декабрь куни Англия Премьер-лигаси доирасидаги 16-тур учрашувлари якунига етди. Тур доирасида пешқадам “Арсенал” сафарда “Вулверхэмптон”ни мағлуб этди. “Ливерпуль” эса ўз майдонида “Брайтон” устидан ғалаба қозонди. Пеп Гвардиола шогирдлари ҳам сафарда йирик ҳисобда зафар қучди.

16 турда бўлиб ўтган барча учрашувлар тафсилоти билан танишинг:

“Челси” 2:0 “Эвертон”

“Челси” ўз майдонида ишончли ўйин намойиш этди. Лондонликлар учрашувни тўлиқ назорат остида ушлаб, Палмер ва Гюстонинг голлари эвазига “Эвертон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.

“Ливерпуль” 2:0 “Брайтон”

“Ливерпуль” “Энфилд”да катта устунликка эришди. Юқори прессинг самарасида мезбонлар тезкор голлар уришга муваффақ бўлди. Муҳаммад Салоҳ ўйинга захирадан қўшилиб, бир голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа мерсисайдликлар муҳим уч очкони қўлга киритди.

“Бёрнли” 2:3 “Фулхэм”

Ушбу баҳсда мухлислар голларга бой ва кескин қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишди. “Фулҳэм” сафарда ўйнашига қарамай, ҳужумда фаол ҳаракат қилиб, уч очкони қўлга киритди.

“Арсенал” 2:1 “Вулверхэмптон”

Пешқадам “Арсенал” тур доирасида қийин кечган баҳсда ғалаба қозонди. “Вулверхэмптон” 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, 90+4-дақиқада Москеранинг автоголи лондонликларга ғалаба олиб келди.

“Кристал Пэлас” 0:3 “Манчестер Сити”

“Манчестер Сити” сафарда Ҳоланд ва Фоденнинг голлари эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди. “Шаҳарликлар” учрашувни тўлиқ ўз назорати остида ўтказди. Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда захирада қолдирилди.

“Сандерленд” 1:0 “Ньюкасл”

“Ньюкасл” ушбу учрашувда кутилмаганда “Сандерленд”га мағлуб бўлди. Вольтемаденинг автоголи мезбонларга муҳим уч очкони тақдим этди.

“Ноттингем Форест” 3:0 “Тоттенхэм”

Турнинг энг сенсацион натижаларидан бири айнан ушбу баҳсда қайд этилди. “Ноттингем Форест” ўз майдонида “Тоттенҳэм”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Лондонликлар бу мағлубиятдан сўнг турнир жадвалида 11-ўринга тушиб кетди.

“Вест Хэм” 2:3 “Астон Вилла”

Турдаги яна бир голларга бой учрашув Лондонда бўлиб ўтди. “Вест Хэм” биринчи бўлимда устунликка эришган бўлса-да, “Астон Вилла” иккинчи бўлимда ҳисобни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди.

“Брентфорд” 1:1 “Лидс Юнайтед”

Тур доирасидаги ягона дуранг натижа айнан шу учрашувда қайд этилди. Ҳендерсон ва нинг голлари эвазига жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.

“Манчестер Юнайтед” – “Борнмут”

Ушбу учрашув бугун, 15 декабрь куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан сўнг Лондоннинг  “Арсенал” жамоаси 36 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” 34 очко билан 2, “Астон Вилла” эса 33 очко билан 3-ўринда бормоқда. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 20 декабрь куни старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал Астон Вилла 16-тур Манчестер Citi

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг