Араухо психологик муаммолар сабаб Қуддусга йўл олди  

Спорт

image

“Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухо психологик муаммоларни енгиб ўтиш ва руҳий тикланиш учун Қуддусга учиб кетди. Бу ҳақда “One” нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, уругвайлик футболчи Исроилга қисқа муддатли ташриф буюриб, христиан оламининг муқаддас жойларини зиёрат қилмоқчи. Араухо аввалроқ клубдан ўзини тиклаш учун вақт сўраган. У бир неча бор кучли безовталик (ташвиш) хуружларини бошдан кечирган ва ҳиссий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган.

Бош мураббий Ханс-Дитер Флик дастлаб ҳимоячида ротавирус инфекцияси борлигини маълум қилган эди. Бироқ кейинчалик бу касаллик эмас балки руҳий ҳолат билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. 

26 ёшли футболчи жорий мавсумда “Барселона” сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. У ноябрь ойининг охиридан бери ўйинда иштирок этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист ва инсайдер Хуанма Кастаньо Араухонинг муаммолари жиддийроқ экани ва у бошқа ҳеч қачон “Барселона”да ўйнамаслиги мумкинлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил “Барселона” Роналд Араужо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг