Баҳромжон Норқобилов лавозимидан озод этилди
Жамият
−
09 Декабрь 9834 1 дақиқа
Баҳромжон Тўраевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Маълумот учун, Баҳромжон Норқобилов 1973 йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. У 2020 йил 24 январдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. 2024 йил 24 августда “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.
Live
Барчаси