Бакудаги бизнес марказда кучли портлаш юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 24 ноябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку марказидаги Наримонов туманида жойлашган офис биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, портлаш AFEN Plaza номли бизнес-марказда юз берган. Ҳудудий тиббий бўлинмаларни бошқариш бирлашмаси маълумотига кўра, беш киши жароҳатланган. ФВВ портлашдан сўнг ёнғин кузатилмаганини, бироқ вайроналар ҳосил бўлганини қайд этган. Вазирлик ходимлари етти кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, AFEN Plaza бизнес марказидаги портлаш бинонинг биринчи қаватида содир бўлган. Портлаш оқибатида олти қаватли бинонинг биринчи қаватидан бешинчи қаватигача вайроналар кузатилган. Ҳодиса бўйича тегишли идоралар томонидан тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Алгабас қишлоғи Жетисай туманидаги икки қаватли хусусий тураржой биносида ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан, 9 нафар бола ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Баку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг