“Бавария” ҳамон Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олиш ниятида

Спорт

image

ЦСКА ўзбекистонлик ҳужумчиси Аббосбек Файзуллаев ҳамон “Бавария” клуби трансферлари рўйхатида турибди. Бу ҳақда “Championat” хабар берди.

Манбага кўра, немис скаутлари Файзуллаевнинг ўйинларини доимий кузатиб бормоқда. Бир неча бор “армиячилар”нинг энг яхши футболчиси деб топилган ва ўтган мавсум Россия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси бўлган Файзуллаевга мюнхенликлар ўтган йили қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди ва “Бавария”нинг ўзбекистонлик футболчи хизматларидан манфаатдорлиги ҳамон актуал бўлиб қолмоқда.

Файзуллаев 2023 йилнинг августидан буён ЦСКА сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирлар доирасида 23 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси ва Россия клуби ўртасидаги амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг