Бензема “Ал-Иттиҳод” сафида ўйнашдан бош тортди – манба
Спорт
−
30 Январь 2476 1 дақиқа
“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистони Про-лигасининг 19-турида “Ал-Фатеҳ”га қарши сафардаги учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда журналист Бен Якобс хабар берди.
Манбага кўра, бунга футболчи ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича юзага келган келишмовчиликлар сабаб бўлиши мумкин. 38 ёшли ҳужумчи таклиф этилган шартлардан қониқмаган ва клуб раҳбариятини ўйинда иштирок этмаслиги ҳақида хабардор қилган. Таъкидланишича, футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, бу эса унинг қатъий позиция эгаллашига олиб келган.
Маълумот учун, Карим Бенземанинг “Ал-Иттиҳод” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар амал қилади. Бу мавсумда у жамоа сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол муаллифи бўлган. “Ал-Иттиҳод” эса ҳозирда 17 та учрашувдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.