Биз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга қодирмиз – Флик

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик UEFA Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига қодир эканлигини таъкилади. Бу ҳақда Флик Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашуви доирасидаги “Ньюкасл”га қарши жавоб учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

“Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Ньюкасл”га қарши ўйинда вазият бутунлай ўзгариб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Шунга қарамай, биз ижобий руҳда қолишимиз керак. Жамоамизда кўплаб сифатли футболчилар бор ва мен Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имконимиз бор, деб ўйлайман. Албатта, бунинг учун яна ривожланишимиз керак. Ҳозир эса энг муҳими барча футболчиларнинг соғлом бўлиши ва ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши”, дейди Флик.

“Барселона” ва “Ньюкасл” ўртасидаги учрашув бугун, 18 март куни бўлиб ўтади. Англияда бўлиб ўтган ушбу жамоалар ортасидаги дастлабки учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Маълумот учун, жорий мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс жорий йилнинг 30 май кунига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Барселона” Флик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг