Бразилияда 13 ёшли ўқувчи мактабда отишма уюштирди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 6 май куни Бразилиянинг шимолий қисмидаги Акри штатида 13 ёшли ўқувчи мактабда содир этган отишма оқибатида икки аёл ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Жароҳатланганлар орасида вояга етмаган ўқувчи ҳам бор. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Штат ҳукумати баёнотига кўра, 13 ёшли ўқувчи ҳужумни Авлиё Иосиф институтига қарашли давлат мактабида амалга оширганини тан олган.

Ҳалок бўлганлар мактабнинг икки нафар аёл ходими бўлиб, улар воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир ходим ва бир ўқувчи ўқ тегиши оқибатида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Расмийлар қурбонларнинг шахсини ошкор қилмаган. Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи ҳибсга олинган ва у ҳужум қилишда қонуний вакилга тегишли бўлган қуролдан фойдаланган. Қурол ўсмирнинг ўгай отасига тегишли бўлган ва у ҳам тергов доирасида ҳибсга олинган.

Бразилияда сўнгги йилларда мактабларда содир бўлган яна бир нечта қуролли ҳужумлар қайд этилган. Ўтган йили Сеара штатида мактабдаги отишма оқибатида икки ўсмир ҳалок бўлган. 2022 йилда эса, шу штатда яна бир отишма содир бўлиб, ўсмир уч синфдошига ўқ узган, улардан бири вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Такома шаҳридаги мактабда содир бўлган ҳужум оқибатида олти киши – беш нафар ўқувчи ва бир қўриқчи пичоқланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Бразилия отишма 13 ёшли ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг