Британия банклари Россия активларини ишлатишдан бош тортди
Олам
−
20 Декабрь 3057 2 дақиқа
Кеча, 19 декабрь куни Буюк Британия банклари музлатилган Россия активларини мусодара қилишдан бош тортди. Хусусан, Украинага 8 миллиард фунт стерлинг ўтказилиши керак эди. Бу режани Бош вазир Кир Стармер қўллаб-қувватлаган, аммо Британия банклари бунга қарши чиққан. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи раҳбарлари музлатилган активлар масаласида келиша олмаганидан сўнг, Британия ҳукумати мамлакатдаги музлатилган 8 миллиард фунт стерлинг (9,1 миллиард евро) миқдоридаги Россия активларини мусодара қилиш режасидан воз кечган.
Британия оммавий ахборот воситалари Украинага ёрдам бериш учун музлатилган Россия активларини мусодара қилиш режалари ҳақида биринчи марта декабрь ойининг бошида хабар берган.
Бош вазир Кеир Стармер бу ғояни қўллаб-қувватлаган, аммо Британия банклари бунга қарши чиққан. Энди ҳукумат вакили Буюк Британия “бу масалада халқаро ҳамкорларсиз олдинга силжимайди” деб айтмоқда. Бунга нафақат Европа Иттифоқи, балки Австралия ва Канада ҳам киради.
Шу билан бирга, Буюк Британия Молия вазири Рэйчел Ривз мамлакат энди Украина учун зарур бўлган молиялаштиришни таъминлаш учун ҳамкорлар билан “шошилинч” иш олиб боришини эълон қилган. Хусусан, ҳукумат Жаҳон банкига кафолат шартларини ўзгартириш ва 2 миллиард доллар (1,7 миллиард евро) миқдоридаги мажбуриятни 2026 йилга кўчириш ниятида.
Украина ҳукумати мамлакат учун муқобил молиялаштириш вариантларини ўз ичига олган “Б режаси” устида ишламоқда. Бундан ташқари, Буюк Британия Украинага ҳарбий харажатлар учун йилига 3 миллиард фунт стерлинг ажратишга содиқ қолмоқда.
Маълумот ўрнида, Европа Кенгаши Президенти Антонио Кошта Европа Иттифоқи саммити иштирокчилари 2026-2027 йилларда Украинага 90 миллиард евро миқдорида молиялаштириш беришга қарор қилганини эълон қилган. Маблағлар Европа Иттифоқи бюджети томонидан кафолатланган умумий қарз олиш орқали ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Европа етакчилари тортишиб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси