Британия доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун 20 йиллик муддат қўяди
Олам
−
17 Ноябрь 1529 2 дақиқа
Буюк Британия Ички ишлар вазири Шабана Маҳмуд бугун, 17 ноябрь куни мигрантларга оид янги қоидаларни эълон қилиши кутилмоқда. Бу қоидалар мамлакатга ноқонуний йўл билан кирганларга доимий яшаш ҳуқуқи олиш учун ариза бериш муддатини 20 йилга узайтиради. Бу ҳақда “The Sunday Times” хабар берди.
Бу 20 йиллик кутиш муддати кичик қайиқларда, юк машиналарида ёки бошқа ноқонуний йўллар билан келганлар, шунингдек, визаси муддати ўтиб кетгандан кейин бошпана сўраганларга ҳам татбиқ этилади. Янги тартибларда “малакали қочқинлар” учун истиснолар назарда тутилган – агар улар махсус белгиланган иш ёки ўқишга жалб қилинса, 20 йиллик муддат қисқартирилиши мумкин.
Буюк Британияга расмий кўчириш дастурлари орқали қонуний келганлар учун эса доимий яшаш ҳуқуқини олиш муддати 10 йил этиб белгиланади.
Ҳозирги амалдаги тизимда қочқинлик мақоми 5 йил давом этади, сўнгра улар яшаш ҳуқуқи олиш учун ариза бериши мумкин. Ички ишлар вазири бу муддатни 2,5 йилга қисқартирмоқчи, шундан кейин қочқинлик мунтазам қайта кўриб чиқилади. Агар қочқинлар келган мамлакат хавфсиз деб топилса, уни уйига қайтариш режалаштирилади.
Шабана Маҳмуднинг айтишича, янги қоидалар “қочқинлар Британияга мамлакатга келмасин” деган аниқ сигнални беришга қаратилган. У, айниқса, Европанинг бир неча хавфсиз давлатларидан ўтиб, Франциянинг шимолида қайиқда йўлга чиқишга уринаётганларга огоҳлантириш бераётганини таъкидлаган.
ОАВнинг ёзишича, ушбу режа Дания ислоҳоти намунаси асосида ишлаб чиқилган. Данияда бошпана учун аризалар сони 40 йиллик минимумга тушган бўлиб, мурожаат қилганларнинг 95 фоизи рад жавоби олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда давлатга душман бўлган, хорижий ҳукуматлар манфаатларига ишлаши мумкин бўлган шахслар бўйича олиб борилаётган терговлар сони ўтган йилга нисбатан 35 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси