“Бу сафар нишонга теккизаман”. Техаслик эркак Трампга таҳдид қилди
Олам
−
12 Июль 7699 2 дақиқа
АҚШнинг Техас штати Сан-Антонио шаҳрида яшовчи 52 ёшли Роберт Эррера АҚШ Президенти Дональд Трампга таҳдид қилгани сабабли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Техаснинг Ғарбий округи прокуратураси хабар берди.
Иш материалларига кўра, Эррера Facebook ижтимоий тармоғида “Роберт Эррер” тахаллуси остида Трампнинг Техасдаги ташрифи ҳақидаги янгилик остида қуйидаги изоҳни қолдирган: “Бу сафар нишонга теккизаман”. У постга Трампга 2024 йилнинг июлида Пенсильванияда бўлиб ўтган митингда қилинган суиқасддан кейин олинган фотосуратни илова қилган.

Бир фойдаланувчи бу каби ҳужумни амалга ошириш мумкинлигига шубҳа билдиргач, Эррера жавобан: “Мен шунчаки сени излаб бораман”, деб ёзган ва қуролланган автомат ва ўқ-дорилар акс этган суратни жойлаган.
Эррера ўша куни ҳибсга олинган. Унга Президентга таҳдид қилиш ҳамда таҳдидли мазмундаги давлатлараро коммуникация орқали жиноят содир этиш бўйича федерал айбловлар қўйилган. Ҳар бир банд бўйича унга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Иш бўйича терговни АҚШ Махфий хизмати, Федерал қидирув бюроси, Сан-Антонио полиция бошқармаси ҳамда Техас жамоат хавфсизлиги департаменти олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 13 июль куни Пенсилваниянинг Батлер шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди митингида Трампга қарши суиқасд содир бўлган эди. Трамп нутқ сўзлаётган вақтда 20 ёшли Томас Метю Крукс унга қарата ўқ узган. Бир ўқ Трампнинг ўнг қулоғига теккан, бироқ у шифохонада текширувдан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирган. Ҳужум чоғида бир нафар томошабин ҳалок бўлган, яна тўрт киши яраланган. Ҳужумчи эса Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.
Иккинчи ҳолат 2024 йил 15 сентябрда Флорида штатининг Палм-Бич шаҳридаги Трамп гольф-клуби яқинида рўй берган.
Live
Барчаси