Бухоро амирлиги тангаларини четга олиб кетаётган шахс қўлга тушди
3-саҳифа
−
09 Июнь 10073 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда унинг қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган 267 дона қадимий тақинчоқ қисмлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, ушбу ашёларнинг қадимийлиги ва қийматини аниқлаш учун божхона ходимлари томонидан бадиий экспертиза тайинланган. Экспертлар хулосасига кўра, 39 дона осма безак кўринишидаги кумуш тангалар XIX асрда Бухоро амирлигида зарб қилинган, қолган тақинчоқ қисмлари ҳам XIX аср охири XX аср бошларига оид бўлиб, маданий бойлик ҳисобланади.

Ҳозирда ашёвий далиллар Термиз археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сонли қарорига мувофиқ, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятида 1 асрлик тангаларни Туркияга яширинча олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинганди. Тангалар 1923 йилда Туркияда зарб қилинган 100 куруш ва 65 куруш эканлиги аниқланган. Уларнинг тахминий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Live
Барчаси